| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«اَلْوَزْنُ وَزْنُ أَهْلِ مَكَّةَ»
«ўлчов Маккаликларнинг ўлчовидир», деганлар. Исломдаги пул ўлчовларига назар ташлайдиган бўлсак, шариатда уқиянинг 40 дирҳамлиги, дирҳамнинг 6 дониқлиги, динорнинг 20 қийротлиги, 10 дирҳамнинг 7 мисқоллиги аён бўлади. Мадина мезонлари ҳам шунга асосланган.
Тўртинчидан, Оллоҳ Таоло пул закотини олтин-кумуш бўйича вожиб қилиб, нисобни ҳам улар билан белгилаган. Демак пул закотининг олтин-кумуш билан белгиланиши пулнинг олтин-кумуш эканлигини кўрсатади.
Бешинчидан, пул алмаштириш ҳукмлари ҳам, барча молиявий муносабатларнинг ҳукмлари ҳам фақат олтин-кумуш асосида келган. Пул алмаштириш пулни пулга сотишдир. Бир хил ёки ҳар хил пуллар бир-бирига сотилади. Бошқача айтсак алмаштириш пулни пулга айирбошлашдир. Демак шариатнинг фақат пулга алоқадор бўлган муомала бўлмиш пул алмаштиришни олтин ва кумушга боғлаши пулнинг олтин ва кумушдан бошқа нарса бўлмаслиги вожиблигига далилдир. Пайғамбар с.а.в.:
«بِيعُوا الذَّهَبَ بِالْفِضَّةِ كَيْفَ شِئْتُمْ يَدًا بِيَدٍ»
«Олтинни кумушга қўлма-қўл қилиб хоҳлаганингизча сотаверинглар», деганлар. Термизий ривояти. Яна Пайғамбар с.а.в.:
«اَلذَّهَبُ بِالْوَرِقِ رِبَا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ»
«Олтинни кумушга сотиш мана-мана тарзида (яҳни, бир вақтнинг ўзида мана, деб нақдма-нақд) бўлмаса, рибодир», деганлар. Бухорий ривояти.
Демак, пул фикр ва машварат қабилидаги ёки иқтисодий, молиявий ҳаёт тақозоси билан бўлган нарсалар жумласига эмас, шариатдан ўзининг аниқ ҳукмини олган нарсалар жумласига киради. У пул бирлиги экани ва жинси жиҳатидан шаръий ҳукм билан собитдир. Юқоридаги беш ишга назар ташлаган одам Исломдаги пулнинг шаръий ҳукмларга алоқадорлигини кўради. Хазина қилинишининг тақиқланиши, закоти вожиб бўлиши, пул алмаштириш ҳукмларининг унга алоқадорлиги, Пайғамбар с.а.в.нинг у билан муомала қилишга эътироз билдирмаганлари, хун ҳақи ва қўл кесиладиган ўғирлик миқдорининг у билан ўлчаниши - буларнинг ҳаммаси пул хусусида фикр айтиш шариат ҳужжатига боғлиқлигини
111-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|